"Машъал"га қарши ўйин олдидан "Локомотив" сафида йўқотишлар бор

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун Суперлиганинг 20-турида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади.

Ғалаба иккала жамоага ҳам зарур эканини инобатга олсак, ўйин жиддий курашлар остида кечиши табиий. Аммо “Локомотив” мазкур беллашув олдидан бир қатор йўқотишларга дуч келди.

Жумладан, Жавоҳир Сиддиқов билан Жавоҳир Алижонов жароҳати сабабли жамоасига ёрдам бера олмаса, Хуршид Мухторов ҳамда Санжар Қодирқулов дисквалификация туфайли “Машъал”га қарши ўйинни ўтказиб юборадилар, бу ҳақида “Локомотив” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Машъал” учрашуви бугун соат 19:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!