Маттео Гендузи

Франциялик ярим ҳимоячи Маттео Гендузи "Арсенал"дан кетаётганини эълон қилди.

"Мен ҳеч қачон "Эмирейтс"ни, мухлисларни ва Лондонни унутмайман. "Арсенал"да ўтган даврларни доим эслаб юраман. Клуб шанини фахр билан ҳимоя қилишга урундим. Менга ишонч билдирган барчага раҳмат. "Арсенал" ва унинг мухлисларига энг яхши тилакларимни билдираман. Мен ҳамиша "канонир" бўлиб қоламан", - деди Гендузи.

22 ёшли Гендузи 2018 йилдан буён "Арсенал" футболчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида “канонирлар” сафида жами 82 ўйинда майдонга тушди ва битта гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Гендузи ўтган мавсумни Берлиннинг "Герта" клубида ижарада ўтказди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)