Мбаппенинг ҳолати қандай? Арбелоа тўлиқ жавоб берди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Килиан Мбаппе соғлиғи ва ўйин ҳолати ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
"Сўнгги кунларда Килиан ҳақида чиқарилган маълумотлар тўлиқ ёлғон. Ҳозир энг тўғриси — бу мавзуни орқада қолдириб, унинг голларига эътибор қаратмоқ. У ўз олдинги даражасига қайтсин", — деди Арбелоа.
Мураббий Мбаппе дербида захирада қолиши билан боғлиқ норозилиги ҳақида ҳам фикр билдирди:
"Йўқ, умуман йўқ. Мен билан у доимо очиқ мулоқотда бўлган. Ҳамма масалаларни муҳокама қилдик. Асосий таркибда майдонга тушмаслиги эса тўлиқ мантиқий қарор эди".
Арбелоа футболчи босимини камайтириши ҳақидаги мулоҳазаларга ҳам тўхталиб:
"Килиан катта ижодий ва меҳнатбардошликка эга, мен нимани талаб қилаётганимни яхши тушунади. Бу Винисиусга ҳам тааллуқли. Ҳужумчилар ҳимоячилардан камроқ ҳимоя қилишлари, лекин кўпроқ ҳужум қилишлари керак.
Биз ҳар куни жуда ҳам бирдам жамоа бўлишимиз лозим. Барча 25 футболчи керак. Ҳозир эътиборни беллашувларга қаратиш керак, кучни тежамаслик зарур. Кейин эса футболчиларнинг истеъдоди ўйин натижаларини ҳал қилади", — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.
Фикрлар