Мен фаолиятимни “Реал”да тугатаман!

Европа чемпионатидаги мағлубиятдан кейин Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганни эълон қилган Тони Кроос клубдаги келажаги ҳақида ҳам маълумот берди.

- 2023 йил муҳим давр ҳисобланади. Ўшанда мен 33 ёшга кираман. Шунда шартномамни бир ёки икки йилга узайтириш бўйича бош қотираман. Ҳозирча, ҳеч нарсага қарор қилганим йўқ. Лекин бутсаларимни айнан “Реал”да михга иламан, - деди тажрибали ярим ҳимоячи.

Кроос 2014 йилдан бери “Қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилмоқда. У пойтахтликлар сафида икки мартадан миллий чемпионат ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиқди. Уч мартадан Чемпионлар лигаси ва Европа Суперкубогида, тўрт бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар