Мен “Манчестер Юнайтед”дан кетаман!

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Дин Хендерсон жамоадан кетмоқчилиги ҳақида клуб раҳбариятини хабардор қилди.

Хендерсон етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Ўтган мавсумда Уле-Гуннар Сульшер унга имконият берганди. Бироқ, ёш дарвозабон 26 та учрашувда 23 та тўп ўтказиб юборди.

Дин Хендерсон ички рақобатда яна Давид де Хеага имконият бой бера бошлади. Шунинг учун у қишки трансферлар вақтида ижара асосида бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда.

Истеъдодли дарвозабоннинг клуб билан ҳамкорлиги 2025 йилнинг ярмигача давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)