Месси жуда ёмон статистика қайд этмоқда

Франция чемпионати 18-турида ПСЖ ўз майдонида "Монако" устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Парижликлар ҳужумчиси Лионель Месси ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи голга ассистентлик қилди. Унинг узатмасидан сўнг Килиан Мбаппе дарвозани ишғол этди.

Жорий мавсум 34 ёшли ҳужумчи Лига 1 доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, атиги бир марта дарвозани ишғол этди. Шу тариқа, аргентиналикнинг ички биринчиликдаги голсиз серияси кетма-кет тўртта ўйинга чўзилди.

Умумий ҳисобда, 34 ёшли Месси рақиблари дарвозаларига 39 бор зарба йўллади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!