Асосий мазмунга ўтиш

Месси навбатдаги хет-тригини расмийлаштирди: Роналдугача яна 5 та қолди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Аргентиналик ўйинчи жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида "Цинциннати"га қарши учрашувда хет-трик қайд этди.

Аргентиналик футболчи ўйиннинг 24, 55 ва 89-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унинг жамоаси эса 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу 38 ёшли ҳужумчининг фаолиятидаги 61-хет-трик бўлди. Шундан 51 таси клублар сафида, яна 10 таси Аргентина миллий жамоаси таркибида қайд этилган.

Месси сўнгги марта 2025 йил 18 октябрь куни "Нэшвилл"га қарши баҳсда учта гол урган эди. Ўша ўйинда ҳам "Интер Майами" 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

"Ан-Наср" аъзоси Криштиану Роналду ҳисобида эса фаолияти давомида 66 та хет-трик мавжуд. Португалиялик юлдуз 56 та хет-трикни клублар сафида, 10 тасини эса миллий жамоада расмийлаштирган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ