Месси “Олтин тўп”га асосий даъвогар! Роналду эса армонда...

Goal.com портали 2021 йилги мавсум якунларига кўра, “Олтин тўп”га даъвогар футболчилар рейтингини янгилади.

Ушбу рўйхатда Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси асосий даъвогар сифатида қайд этилган.  Ҳозирги пайтда аргентиналик юлдуз эркин агент ҳисобланади. Месси фаолияти давомида "Олтин тўп" соврини олти маротаба қўлга киритган ва бу борада яққол рекордчи ҳисобланади. 

“Олтин тўп”га даъвогар футболчилар орасида кучли учликка “Бавария” тўпурари Роберт Левандовски ва “Челси” ярим ҳимоячиси Нголо Канте киритилган.

Криштиану Роналду бу рейтингда бешинчи поғонада қайд этилган ва амалда совринга даъвогарлик қилолмайди.

Кучли ўнлик эса қуйидагича кўриниш олди:

Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина);

Роберт Левандовски (“Бавария”, Польша);

Н'Голо Канте (“Челси”, Франция);

Ромелу Лукаку (“Интер”, Бельгия);

Килиан Мбаппе (“Пари Сен-Жермен”, Франция);

Кевин Де Брёйне (“Манчестер Сити”, Бельгия);

Криштиану Роналду (“Ювентус”, Португалия);

Рахим Стерлинг (“Манчестер Сити”, Англия);

Эрлинг Холанд (“Боруссия Д”,  Норвегия);

Неймар (“Пари Сен-Жермен”, Бразилия).

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
06/07/2021 11:34
Роберт Ливандовиский муносиб. Месси эмасссс

Минбар

Барча блоглар