Мессига янги харидор чиқди

АҚШ чемпионатида “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилаётган Гонсало Игуаин жамоаси Лионель Мессини кутаётганини маълум қилди.

- Билишимча, Месси ПСЖ билан 2 ёки 3 йиллик шартнома тузган. Тез орада унинг розилигини олишимизга ишонмайман. Лекин клуб уни сафига қўшиб олишни истаётганини биламан. Кўрамиз нима бўларкин, - деди Гонсало Игуаин.

“Барселона”дан кетганидан кейин Лионель Месси парижликлар билан икки йиллик шартнома имзолади. Томонлар ўзаро келишувга кўра, ҳамкорликни яна бир мавсумга чўзиши мумкин.

“Интер Майами” хўжайинларидан Дэвид Бекхэм аввал ҳам аргентиналик юлдузни ўз жамоасида кўришни истаётганини айтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)