Мессининг бу қилиғи парижликларга ёқмади!

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионати доирасида “Лион” устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, муваффақиятни нишонлаш учун жамоадошлари билан бирга мухлислар жой олган трибунага бормаган.

Парижлик мухлисларга аргентиналик юлдузнинг бу муносабати ёқмади.

Лионель Месси ушбу учрашувда 76-дақиқада захирага олинганида бош мураббий Маурисио Почеттинога қўл бермаган эди. Месси шу орқали мураббийга ўз норозилигини билдиргани айтилмоқда.

Месси ПСЖда учта учрашувда майдонга тушиб, ҳали ўзини кўрсата олгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
20/09/2021 22:55
Бу ер сенга Барса эмас Месси. Бу ерда ҳамма сен учун ўйнамайди. Ҳамма сенга шароит қиллиб бермайди. Ҳаттоки ўзингни ватандошларинг ҳам сенга сен учун ҳаракат қилмайди Месси. Лекин сен Ўз ватандошинг мураббийинга қўл бериб чиқиб кетишин керак эди. Ҳатто сени заҳирага олса ҳам.
Месси сан Роналду бўла олмаслигингни мен билардим. Криштиану бўлиш осон эрмас. Сен бир жойга кўкарган ниҳол бўлиб қоласан барсанинг Анори. Барсада сенинг новдаларинг гуллаб яшнаши учун, сенданда ўзмоқчи бўлган Зилатин Ибрагимович деган ҳосилдор новдани узиб ташлашар. Лекин ПСЖда ундай қилишмайди. Мессий жаноби олийлари.
Ўнталаб олтинтўп олсангда. Барибир Португал ўғлони СR7 ни сендан устун ва кучлий деб биламан Месийвой!!!!