Мессининг яна бир жуфт голи тарихни ўзгартириб юборади

Америка кубогида муваффақиятли ўйнаётган Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги голлари сонини 76 тага етказиб олди. Агар аргентиналик ҳужумчи битта гол урса, футбол қироли Пеленинг рекордини такрорлайди ва яна битта аниқ зарба билан мутлақ рекордчига айланади.

Пеле айни пайтда Жанубий Америка футболчилари орасида ўз терма жамоаси учун энг кўп гол урган рекордчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 91 та учрашувда урилган 77 та гол бор.

Лионель Месси эса Аргентина учун 149 маротаба майдонга тушиб, жами 76 та тўп киритган. Кўриниб турибдики, Мессини тарихий рекорддан атиги бир жуфт гол ажратиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар