Мейвезерни шогирди ҳисобланган Жервонта Дэвиснинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди
Енгил ва супер енгил вазн тоифасаларида бир вақтнинг ўзида WBА Regular камарлари эгаси бўлиб турган америкалик панчер боксчи Жервонта Дэвис (25-0, 24КО) ўзининг навбатдаги жангини 5 декабрда Роландo "Rolly" Ромерога (14-0, 12 КО) қарши ўтказади. Show Time каналида пуллик трансляцияда намойиш этиладиган жанг кечаси Лос-Анжлес шаҳридаги "Staples Center" аренасида бўлиб ўтади. Жервонта Девис машҳур афсонавий боксчи Флойд Мейвезернинг шогирди ва унинг промоутерлик компанияси аъзоси ҳисобланади. Девис охирги жангини супер енгил вазнда ўтказиб, Марио Барриосни Муддатидан олдин мағлуб этган эди.
image_2021-10-07_12-02-52
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар