Москованинг ЦСКА клуби "Милан"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Самуэль Кастильехони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Журналист Иван Карповнинг хабар беришича, Россия гранди 26 ёшли футболчини ижарага олмоқчи.

“Россонерилар” спорт директори Фредерик Массара РПЛ клубидан Кастильехога таклиф бўлганини тасдиқлади.

"ЦСКА томонидан қизиқиш борлиги ҳақиқат. Бошқа бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман", - деди амалдор.

Кастильехо ўтган мавсум "Милан" сафида 43 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар