"Милан" Жирунинг трансфери бўйича ишларни якунлаш арафасида

Франциялик ҳужумчи Оливье Жиру шу ёз “Челси”дан “Милан”га кўчиб ўтиши мумкин.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “россонерилар” раҳбарияти 34 ёшли футболчининг трансфери устида иш олиб бормоқда. Томонлар музокараларда олдинга силжишди ва "Милан" яқин бир неча соат ичида шартномани якунлаш учун Жирунинг агенти ​​ва "Челси" вакиллари билан боғланади.

Оливье Жиру ўтган мавсум Англия премьер-лигасида жами 17 ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда рақиб дарвозасига 4 гол уришга эришди.

“Челси” сўнгги мавсумни АПЛда 4-ўринда якунлади. “Милан” эса А Серияда ҳамшаҳари “Интер”дан сўнг 2-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!