“Монако” клубининг чап қанот ҳимоячиси Фоде Балло-Туре “Милан”га ўтишга жуда яқин турибди.

Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 24 ёшли Сенегал терма жамоаси аъзоси кеча куннинг иккинчи ярмида “россонерилар” сафидан тиббий кўрикдан ўтган. Энди у “Милан” билан 2025 йилга қадар шартнома имзолайди.

Бундан аввалроқ Балло-Туренинг трансфери “Милан”га 4 млн еврога тушиши мумкинлиги айтилаётган эди.

Фоде Балло-Туре ўтган мавсум Франция чемпионатида 24 та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 3 та голига ассистентлик қилди. Бундан ташқари ҳакамлар томонидан 2 та сариқ карточка билан ҳам огоҳлантирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар