Миржалол Қосимов аламли мағлубиятга изоҳ берди

CHERY AUTO

Суперлиганинг 13-турида ОКМК сафарда "Навбаҳор" билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур тўқнашувдан сўнг олмалиқликлар мутахассиси йирик ҳисобдаги мағлубият ҳақида батафсил гапирди. 

Tecno

"Бугун ёмон ҳаракат қилмадик. Мазкур ўйинни ўзига яраша майда деталлар ҳал қилди. Илк дақиқлардаги 2 та гол кўп нарсани ўзгартирди. Шу билан бирга, яхши ҳимояланишди ҳам. Худди шу ҳолат "Нефтчи"га қарши учрашувда ҳам бўлган эди. 

Бундан ташқари, 60-дақиқаларда Датсида имконият бўлди. Агар гол бўлганда бошқачароқ бўлиши мумкин эди. 

"Навбаҳор"га эса омад тилаб қоламиз, кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Шуни таъкидлаш жоиз, ФИФА кунлари бизга салбий таъсир ўтказди. 

Сардор Раҳмоновни тарк этиши нима билан боғлиқ? 

"Ҳеч қандай сабаб йўқ. Ортиқча ҳеч қандай муаммо ҳам йўқ эди". 

Бу мавсум жамоа кўпроқ камбек амалга оширди. Бу гал клубга нима етишмади? 

"Фақатгина гол дейишим мумкин. Агарда Датси урганда бошқача бўлиши мумкин эди. Кўрдингиз, ўша вазиятдан сўнг футболчилар янада темп қўшди ва Али гол ҳам урди". 

Ўтган ўйин натижаси бугунги ўйинга таъсир ўтказдими? 

"Деярли йўқ. Сабаби, биз ҳар бир учрашувдан сўнг қандай натижа бўлишидан қатъий назар тезкорлик билан келаси учрашувга тайёргарликни бошлаб, ўтган ўйинни унутамиз". 

Ўйиндан аввал Жиянов ва Одиловни зарарсизлантириш учун схема тузилган эдими? 

"Биз беллашувдан аввал рақиб жамоанинг барча ўйинни кўриб чиқдик. Ҳаттоки, икки вингер баъзи учрашувларда ҳеч қандай имкониятлар ярата олишмаган эди. Шу сабаб, билиб бўлмайди, уларнинг ўйини қачон очилиб кетади ёки умуман чиқмайди". 

Жамоага реализация етишмаяптими? 

"Албатта, футболчиларимиз баъзи бир вазиятларда ошириб юборишди. Зарба берадиган вазиятда пас беришмоқда. Биз бунинг устида иш олиб борамиз". 

Жамоа сўнгги турда офсайд чизиғини ушлашда қийналмоқда. Бу устида ишланмоқдами? 

"Олдиндан ҳам таъкидлаб келаман жамоа олдинга чиққанда ҳимоя чизиғида бўшлиқ пайдо бўлади. "Кўрпани бир тарафини тортсанг, иккинчи тарафи очилиб қолади-ку ахир". Қайсидир клуб бундан фойдаланмоқда, қайсидир клублар эса фойдалана олишмаяпти, "Насаф" билан ўйиндаги 2-голда ҳам шундай хатога йўл қўйган эдик. Бир футболчимиз дарвозабон билан талашиб, қолиб қўпол хатога қўл урган эди" - дея мутахассис ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!