Миср - Уругвай. Онлайн трансляция (фото, видео)

18:55. Ўйин тугади. Миср - Уругвай 0:1.

18:53. Суаресга қарши қўполлик ишлатган мисрлик футболчи ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

18:52. Миср бор эътиборини ҳужумга қаратди. 

18:48. Хосе Хименез қанотдан оширилган тўпни боши билан тўппа-тўғри Миср терма жамоаси дарвозасига йўллаб қўйди. Ҳисоб 1:0.

18:47. Каванидан бу сафар ҳам омад юз ўгирди. Унинг йўллаган тўпи дарвоза устунига бориб тегди. Мисрликларга бу вазиятда омад кулиб боқди.

18:45. Ҳакам шундоққина жарима майдончаси ёнида Миср терма жамоаси дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади.

18:42. Каваниии...зарбааа. Миср терма жамоаси дарвозабонига қойил. Фантастик сейв.

18:41. Миср терма жамоаси таркибида яна бир ўзгариш юз берди.

18:41. Хавфли вазият!!! Мисрликлар яна бир қулай имкониятни қўлдан бой беришди.

18:39. Мисрликлар бироз темпни оширишди. Уругвай жарима майдони атрофида хавфли вазиятлар ортмоқда.

18:36. Диего Годин қанотдан оширилган тўпга ўз вақтида етиб кела олмади ва қулай имконият қўлдан бой берилди.

18:32. Энди эса Суарес бирга-бир вазиятга чиқиб борди...қойил. Мисрлик дарвозабон ҳам ўзини кўрсата олди.

18:31. Зарбааа. Миср терма жамоаси аъзоси узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Аммо, Фернандо Муслера уругвайликларни муқаррар голдан қутқариб қолди.

18:30. Ҳозир гоҳ у дарвозада, гоҳ бу дарвозада хавфли вазиятлар пайдо бўлмоқда.

18:27. Каванининг тепган тўпи жамоадошига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Акс ҳолда...

18:24. Россияга кела олмаган мисрликлар айни дамда Уругвайга қарши баҳсни мана шундай томоша қилишмоқда.

18:21. Мисрликлар таркибида ҳам ўзгариш юз берди. Эктор Купер майдондаги ягона ҳужумчи ўрнига ҳужумчи туширди.

18:19. Уругвай борган сари босимни оширмоқда.

18:14.Уругвай терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди. Оскар Табарес кетма-кет 2та футболчини алмаштирди.

18:10. Мисрликлар рақиб жарима майдонида пайдо бўлишди.

18:05. Хавфли вазият...яна Суарес ва яна ноаниқ зарба 

18:04. Кюперс иккинчи бўлимга старт берди.

17:47. Голландиялик ҳакам ўйиннинг биринчи бўлими якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди. Танаффус!

17:46. Рақиб футболчилари Луис Суаресга умуман имкон беришмаяпти.

17:44. Миср терма жамоаси қарши ҳужумда яхши вазиятни қўлдан бой берди.

17:39. Мисрликлар дарвозаси олдида тоборо хавфли ҳужумлар ортмоқда.

17:36. Уругвай терма жамоаси рақиб жарима майдончасида бир қатор вазиятлар яратмоқда. Аммо, мисрлик ҳимоячилар хатога йўл қўйишмаяпти.

17:33. Жарима зарбаси. Тўп олдида Луис Суарес. Бироқ, тўп жонли деворга бориб тегди.

17:28. Жамоалар ўйин аввалидан кўра бироз жонланишгандек.

17:23. Хавфли вазият!!! Суарес..сал қолса Миср терма жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўяр эди.

17:12. Ҳозирча мисрлик футболчилар Кавани ва Суарес жуфтлигига имкон беришмаяпти.

17:16. Бироз зерикарли ўйин гувоҳи бўляпмиз...

17:12. Ҳозирча ҳар иккала терма жамоа аъзолари ҳам эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда.

17:07. "Екатеринбург Арена"да бўш ўриндиқлар борлиги кўриниб турибди.

17:07. "Екатеринбург Арена"да бўш ўриндиқлар борлиги кўриниб турибди.

 

17:04. Мисрликлар ўйинни ҳужумкор руҳда бошлашди.

17:00. Бьорн Куйперс учрашувга старт берди.

16:55. "Екатеринбург Арена"да ҳар иккала мамлакат мадҳиялари янграмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!