Моуриньо «Барса»дан ҳужумда ҳам ўйнай оладиган футболчи олиб келмоқчи

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Барселона» ҳимоячиси Сержиньо Дестни жамоа сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради ESPN.

 

«Кўк-анорранглилар» америкалик футболчини сотувга қўйди ва «бўрилар» бундан унумли фойдаланмоқчи. Тransfermarkt портали Сержиньони 30 миллион еврога баҳолаган.

 

21 ёшли ҳимоячи Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Дест жорий мавсум Ла Лига доирасида 12 та ўйин ўтказди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!