Моуриньо интрига қиляпти
“Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришига тўғри келди.
- Ҳамма вазиятни билади. Мавсум тугагач, бизда ҳамкорликни давом эттириш ёки ажралиш масаласини ҳал қилиш учун 10 кун вақт бўлади. Мен барча гапларимни аллақачон айтганман. Етарлича гапирилди, ҳатто эҳтимол керагидан ҳам кўпроғи айтилди, шунинг учун такрорлашдан ҳеч қандай маъно йўқ. Ва шу билан тамом, - деди Моуриньо.
Аввалроқ Моуриньо ёздан кейин ҳам “Бенфика”да қолишни исташини билдирган, бироқ унинг келажаги клуб позициясига боғлиқ эканини таъкидлаган эди.
“Реал” ёки Португалия футбол федерациясидан таклифлар ҳақидаги саволга мураббий шундай жавоб берди: “Бу мавзу бўйича бошқа ҳеч нарса айтгим келмайди. Мен “Бенфика” ҳақида барчасини айтдим ва энди бошқа изоҳ бермайман.
63 ёшли мутахассис португалиялик оммавий ахборот воситаларида унинг клуб президенти Руй Кошта билан можаролашгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Португалиялик мураббийнинг “Бенфика” билан шартномаси 2027 йил июнигача амал қилади, аммо унда томонлардан бири ташаббуси билан ҳамкорликни муддатидан олдин бекор қилиш имконияти мавжуд.
Фикрлар