Моуриньо "Рома"даги илк трансферини амалга оширди

Португалия терма жамоасининг асосий дарвозабони Руй Патрисиу расман "Рома" аъзосига айланди.

"Вулверхэмптон" 33 ёшли посбонни 11,5 миллион еврога сотгани айтилмоқда. Аммо ушбу нархга келажакдаги турли бонуслар киритилмаган.

Патрисиу ўтган мавсум премьер-лигада 37 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларнинг 11 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида "Рома" португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньони бош мураббий сифатида эълон қилган эди. Патрисиу Моуриньонинг “бўрилар” сафидаги илк трансфери бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!