Моуриньо Шомуродовдан қиммат турадиган футболчини олади

“Рома” мутасаддилари Франция чемпионатида “Лилль” шарафини ҳимоя қилаётган ҳимоячи Свен Ботман трансфери бўйича иш бошлади.

Римликлар нидерланлиялик футболчини қишки трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олишни мўлжалламоқда.

Жозе Моуриньо 21 ёшли ўйинчини таркибга қўшиши учун клуб “Лилль” вакилларига 30 миллион евро тўлаши керак бўлади. Ўтган ёзда Тэмми Абрахамга 40 миллион, Элдор Шомуродовни олиш учун 17,5 миллион евродан воз кечган римликлар французлар талаб қилаётган суммани қимматлигини айтмоқда.

Агар бу трансфер ўхшамаса, “Рома” раҳбарияти “Фейеноорд” вакили Маркос Сенеси ва “Галатасарой” ўйинчиси Маркао Тейшейра трансферига эътибор қаратади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!