Моуриньога МЮ юлдузи керак

“Рома”ни қабул қилиб олган Жозе Моуриньо ўз режаларини амалга ошира бошлади. Португалиялик мутахассис клуб хўжайинларидан “Манчестер Юнайтед” билан шартномасини янгилаган Эдинсон Каванини сотиб олишни талаб қилмоқда.

Уругвайлик футболчи ўтган мавсумни юқори даражада ўтказганидан кейин бир йиллик шартномага эга бўлганди.

Айни пайтда манчестерликлар Жейдон Санчо трансфери устида иш олиб бормоқда. Бу масала деярли ҳал бўлган. Агар Санчо Сульшер қўл остига келадиган бўлса, клуб ҳужум чизиғидаги футболчиларидан бирини қўйиб юборишига тўғри келади.

Моуриньо шу вазиятдан фойдаланиб, Каванини “Рома”га жалб қилмоқчи.

“Манчестер Юнайтед” собиқ бош мураббийининг таклифини қабул қилса, Кавани трансферидан 8 миллион фунт ишлаб олиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар