Моуриньони Англия кутмоқда. Унга бадавлат клубдан иш чиқди
Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Ньюкасл Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Эдди Хау билан хайрлашган тақдирда унинг ўрнига Жозе Моуриньо олиб келишни мўлжаллаяпти.
Гарчи Хау “Ньюкасл” хўжайинлари ишончини сақлаб қолаётган бўлса-да, сўнгги вақтларда клуб ичида бу мутахассис ўз имкониятларининг чегарасига етгани ҳақида ҳиссиёт кучаймоқда.
Бундан ташқари, кейинги пайтда “Ньюкасл”нинг ашаддий мухлислари Хауга нисбатан норозиликларини тобора кўпроқ билдирмоқда, чунки унинг жамоаси ҳозир Премьер-лигада фақат 14-ўринни эгаллаб турибди.
Агар Хау мавсум охирида кетишга қарор қилса ёки “Ньюкасл” уни истъфога чиқарадиган бўлса, унинг ўрнига аввал Премьер-лигада “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм”ни бошқарган Моуриньо таклиф қилинади.
Talksport нашри маълумотига кўра, “Ньюкасл”нинг саудиялик эгалари Хау билан ҳамкорлик тугатилган тақдирда машҳур мураббийни таклиф қилишга вариантини илгари суряпти. Моуриньодан ташқари, “қарғалар” нишонига “Манчестер Сити”нинг собиқ мураббийи Роберто Манчини ва мавсум охирида “Борнмут”ни тарк этишини эълон илган Андони Ираола ҳам бор.
Айни пайтда Лиссабоннинг “Бенфика” клубида ишлаётган Жозе Моуриньо “Ньюкасл”га бўлган симпатиясини ҳеч қачон яширмаган, бу эса ушбу клуб афсонаси сэр Бобби Робсон билан боғлиқ.
Фикрлар