Муҳаммад Салоҳ хайрлашув баёнотини эълон қилди
2017 йилдан бери “Ливерпуль”да ўйнаб келаётган ва жамоанинг муҳим ғалабаларига катта ҳисса қўган Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум охирида клубни тарк этиши сабабли хайрлашув баёнотини эълон қилди.
- Афсуски, бу кун ҳам етиб келди. Бу – хайрлашувимнинг биринчи қисми: мен мавсум охирида “Ливерпуль”ни тарк этаман. Аввало, шуни айтаманки, бу клуб, бу шаҳар ва бу ердаги одамлар ҳаётимда бунчалик катта ўрин эгаллашини ҳеч қачон тасаввур қилмаганман.
“Ливерпуль” – бу фақат футбол клуби эмас. Бу ҳақиқий эҳтирос, тарих ва фақат шу оиланинг бир қисми бўлган инсон тушуна оладиган ўзига хос руҳ.
Биз бирга ғалабаларни нишонладик, энг муҳим совринларни ютдик ва қийин пайтларда бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Клубдаги фаолиятим давомида ёнимда бўлган барчага – жамоадошларимга, ҳозирги ва аввалгиларига, ва албатта, бизнинг ажойиб мухлисларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман.
Менга қўллаб-қувватлаш учун сўз топиш қийин – фаолиятимнинг энг яхши ва энг оғир лаҳзаларида ҳам. Бу доим мен билан қолади. Кетиш осон эмас. Сизлар менга ҳаётимдаги энг ёрқин онларни тақдим этдингиз. Мен доимо сизлардан бири бўлиб қоламан, бу клуб эса мен ва оилам учун уй бўлиб қолади. Ҳаммаси учун катта раҳмат.
Сизлар туфайли мен ҳеч қачон ёлғиз бўлмайман, - деди Муҳаммад Салоҳ.
Салоҳ жорий мавсум барча мусобақаларда 38 маротаба майдонга тушиб, 12 та гол ва 9 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Фикрлар