МЮ футболчисини

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни Ван де Бек яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида “қизил иблислар” сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Defensacentral нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага қараганда, нидерландиялик футболчи МЮдан кетмоқчи. Футболчининг агенти мижозининг хизматларини "Реал" Мадридга таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га 2020 йилда "Аякс"дан кўчиб ўтган эди. Ўшанда АПЛ гранди футболчи учун амстердамликларга 40 миллион евро тўлаган.

Ван де Бек жорий мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)