МЮ ўз тарихидаги энг қиммат футболчини сотмоқчи

"Манчестер Юнайтед" сафида кутилган ўйинни намойиш эта олмаётган Поль Погба фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

 "Daily Star" нашри хабарига кўра, франциялик футболчи январь ойида сотиб юборилиши мумкин. МЮ раҳбарияти бу вариантни кўриб чиқмоқда. Томонлар ўртасида тузилган амалдаги шартномага кўра, Погба 2022 йилда эркин агентга айланади.

Аввалроқ, клуб ярим ҳимоячини текинга қўйиб юборишга қарши эмаслиги айтилганди. Аммо сўнгги маълумотларга қараганда, манкунияликлар трансфердан фойда олмоқчи. Агар қишки трансфер ойнасида Погба борасида таклиф тушса, раҳбарият Полни муддатидан олдин қўйиб юборади.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи Франция терма жамоаси машғулотларида жароҳат олган ва икки ойга яқин вақт мобайнида майдонга туша олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!