МЮ ва “Челси” кутган футболчининг нархи маълум бўлди

Европанинг қатор гранд клублари, хусусан “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” кўз тикаётган Деклан Райснинг трансфер суммаси маълум бўлди.

“Вест Хэм” раҳбарияти истеъдодли футболчини ёзги трансферлар вақтида сотиб юборишга қарор қилди. Уни олмоқчи бўлган клублар "Вест Хэм” ҳисоб рақамига 80 миллион фунт ўтказиши керак бўлади.

22 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Англия премьер-лигасида 32 та учрашувда иштирок этди. Европа чемпионатида эса еттита учрашувда қатнашиб, мусобақанинг финалида ўйнади ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!