Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" учрашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

Насаф

  • Марко Станоевич 13'
  • Ҳусниддин Алиқулов 23'

Суперлига 18-тур

16/09/2021 19:00

2
:
1
Тугади

Қизилқум

  • Элгужа Григалашвили 49'

Стадион: "Марказий" стадион. Қарши

Бош ҳакам: Азиз Асимов

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Насаф" қийин ғалабага эришди.

  • 90+3'

    Мозговойга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни "аждарлар" тўлиқ ҳимояда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    Нуруллоев ва Станоевич ўрнига Турдалиев ҳамда Комилов ўйинга қўшилди.

  • 85'

    Калудерович ҳужумни кутилганидек якунлай олмади.

  • 83'

    Григалашвилининг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 81'

    Жамшид Ҳасанов ўз ўрнини Беҳруз Саъдиллоевга бўшатиб берди.

  • 79'

    Бозоров ўз ўрнини Ғолиб Ғайбуллаевга бўшатиб берди.

  • 77'

    Ўйин темпи бироз пасайди. 

  • 75'

    Ислом Тўхтаъўжаев огоҳлантирилди.

  • 75'

    Ойбек Бозоровга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 73'

    Бердиев шогирдлари позицион ҳужум уюштирмоқда. Меҳмонлар ўз омадини қарши ҳужумдан излаяпти.

  • 71'

    "Қизилқум"нинг навбатдаги уриниши бесамар якунланди.

  • 69'

    Саитовнинг олис, Бозоровнинг яқин масофадан берган аниқ зарбасини Нестеров қайтарди.

  • 68'

    Ойбек Бозоровнинг ақл билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 67'

    Нарзуллаевга нисбатан жиддий қоида бузилди. Дониёр билан ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади!

  • 65'

    Норчаев ва Абдураҳимов ўрнига Калудерович ҳамда Нарзуллаев майдонга тушди.

  • 64'

    "Қизилқум"нинг эрта прессинги рақибни саросимага солиб қўймоқда.

  • 62'

    Акмал Мозговойнинг зарбасидан сўнг Нестеров тўпни қайтарди.

  • 60'

    Норчаев жаомаси ҳужумини барбод қилди.

  • 58'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақибидан устун келган Алиқулов берган пасга Нуруллоев ета олмади.

  • 56'

    Ҳусниддин Алиқуловга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 55'

    Ўйин анча асабий ва кескин курашларга бой тарзда кечмоқда.

  • 53'

    "Насаф"нинг ҳужуми Марко томонидан ишлатилган қўполлик натижасида эрта якунланди.

  • 52'

    Марко Станоевичнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 51'

    Голдан "иштаҳаси очилган" навоийликлар ҳужумкорликни давом эттирмоқда.

  • 49'

    ГОООООООООЛ! "Қизилқум" ҳисобни қисқартирди!

    Элгужа Григалашвилининг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 49'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Норчаев базўр етиб келди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 48'

    "Аждарлар" иккинчи таймда ҳам биринчи бўлиб тўп назоратига эътибор қаратди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бўлим сўнгида меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 42'

    Григалашвили тўпни тўхтата олмади. Эргашев эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 40'

    Станоевич ва Нуруллоев бир-бирини тушунмай ҳаракат қилди. Натижада, "Насаф" тўп йўқотди.

  • 38'

    "Қизилқум"нинг навбатдаги ҳужуми Тўхтахўжаевнинг ноаниқ паси туфайли ўз якунига етмай қолди.

  • 36'

    Кенжабоев жарима майдони ичида тўпга мослаша олмади ва зарба беришга кечикди.

  • 35'

    Ҳамиджон Актамов 1-таймдаёқ ўзгаришга қўл урди: Мате Ватсадзе ўрнига Жасшид Ҳасанов ўйинга қўшилди.

  • 33'

    Акмал Мозговойга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 31'

    Актамов шогирдлари позицион ҳужумлар билан олдинга ўтмоқда.

  • 29'

    Ислом Кенжабоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 27'

    "Қизилқум" ҳужумга ўтмоқда. Бироқ уларни якунлайдиган футболчи топилмаяпти.

  • 25'

    Марказда Тўхтахўжаев бироз қалтис ҳаракат қилди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 23'

    ГООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Алиқулов дарвозага аниқ йўллади.

  • 23'

    Шерзод Насруллаев ўз қанотини ёндириб ташламоқда.

  • 21'

    Сухроб Нуруллоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди.

  • 20'

    Салим Мустафоевнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 19'

    Нуруллоев рақибига нисбатан қоида бузди. Григалашвилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 17'

    Ўзи учун қадрли стадионга қайтган Кенжабоев техник ҳаракатлар билан қолганлардан ажралиб турибди.

  • 15'

    Жарима майдони ичида Григалашвили тўпни қўли билан дарвозага киритди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди ва голни бекор қилди.

  • 13'

    ГОООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни очди!

    Марко Станоевичнинг стандартдан берган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 11'

    Чап қанотда катта тезлик олган Насруллаев тўпни марказга оширди. Норчаевнинг зарбаси эса тўсиндан қайтди. Мозговойнинг такрори уриниши ҳам ноаниқ.

  • 9'

    Навоийликлар ташаббусни рақибдан тортиб олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 7'

    Муҳсин Убайдуллаевнинг узатмасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Мате Ватсадзенинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 3'

    Мезбонлар илк дақиқалардан тўп назоратига урғу бермоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
16/09/2021 19:51
Boshqa kamandalarga qaraganda Qizilqum ochiq fudbol taklef qilapti lekin. bulmasa manaman degan grantla. Nasafka qarshi himoyaga etibor berib uynardi.