"Насаф" ўртоқлик баҳсида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

"Қўқон-1912" жамоаси Тошкентдаги йиғинда навбатдаги учрашувида майдонга тушди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Баҳром Ҳайдаров шогирдлари амалдаги чемпион "Насаф"га қарши баҳс олиб борди. Тенг курашлар остида кечган баҳсда "Насаф" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Барча голлар "Насаф" футболчилари ҳисобига ёзилди. Жавоҳир Убайдуллаев ва Драган Черан рақиб дарвозасини ишғол қилишган бўлса, Шуҳрат Муҳаммадиевга автогол ёзилди. 

"Насаф": Олександр Воробей, Игорь Голбан, Шароф Муҳитдинов, Жавоҳир Сидиқов, Стефан Чолович, Ҳусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Диёр Абдуназаров, Баҳодир Ҳалилов, Жавоҳир Убайдуллаев 

Захирадан тушганлар: Давронбек Усмонов, Шерзод Насруллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Яшнар Бердираҳмонов, Ойбек Бозоров, Драган Черан, Мурод Раҳматов. 

"Қўқон-1912": Азизхон Исақов, Андро Гиоргадзе, Аслиддин Тоштемиров, Жасур Ёқубов, Алишер Салимов, Шаҳзод Акрамов, Муҳриддин Пазилдинов, Владислав Хомутов, Шаҳзод Бешимов, Кўрикдаги футболчи. 

Захирадан тушганлар: Рустам Нартаджиев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Иқбол Маликжонов, Шота Гвазава, Ҳусайн Эргашбоев, Жаҳонгир Фозилов, Егор Кондратюк, Иброҳим Муҳторов, Зафар Ҳакимов, Бахтиёр Қосимов, Мирзиёд Миродилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!