"Насаф" ўртоқлик ўйинида биринчи лига жамоасини аяб ўтирмади
Назорат баҳси.
Бугун "аждарлар" ФИФА кунлари сабабли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, биринчи лига пешқадами Сурхондарёнинг "Қизириқ" жамоаси билан беллашди. Назорат учрашувида "Насаф" йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қаршиликлар эртага Ғузорда "Шўртан"га қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Учрашув 17:30 да бошланади.
05. 09.2024. Қарши. «Насаф» ўқув-машғулот базаси
Назорат учрашуви. "Насаф" - "Қизириқ" - 7:0
Голлар: С. Чолович 8ʼ (1:0), Ж. Жигаури 17ʼ (2:0), А. Аҳроров 26ʼ (3:0), В. Да Силва 28ʼ (4:0), А. Аҳроров 33ʼ (5:0), Ж. Жигаури 53ʼ (6:0), Д. Нарзуллаев 77ʼ (7:0).
"Насаф": Умиджон Эргашев, Дилшод Комилов, Муроджон Раҳматов, Зафармурод Абдираҳматов, Стефан Чолович, Виктор Да Силва, Игор Голбан, Сардорбек Баҳромов, Баҳодир Ҳалилов, Жамбули Жигаури, Азизжон Аҳроров.
Захирадан майдонга тушганлар: Адхам Мусулмонов, Беҳруз Ҳайдаров, Шаҳзод Акрамов, Дониёр Нарзуллаев.
"Насаф" матбуот хизмати.


Изоҳлар (0)