Суперлигада мавсум ниҳоясига етди. Қуйида келаси йил Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсумида иштирок этиш учун қайси жамоаларда имконият мавжуд деган саволга ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм саҳифасида жавоб бериб ўтди.

2022 йилги мавсумда ҳам ОФКнинг Ўзбекистон учун Осиё Чемпионлар лигасига “1+1” кўринишидаги квотаси сақланиб қолади. Демак, бу вазиятда тўғридан-тўғри йўлланмага мавсум чемпиони – “Пахтакор” эга бўлади, Ўзбекистон кубоги ғолиби эса ўтиш ўйини орқали ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қилади.

“Сўғдиёна” Суперлигада мавсумни 2-ўринда якунлаганини ва “Насаф” Ўзбекистон кубогида ўйнашини ҳисобга олсак, “аждарлар”нинг кубокдаги ғалабаси уларни ОЧЛ ўтиш ўйинига олиб чиқади. Агар воқеалар ривожи шундай якун топса ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўтиш ўйинида ҳам муваффақият қозониб, гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритса, “Сўғдиёна” янги мавсумда ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Агар кубок финалида “Насаф” мағлуб бўлса, у ҳолда ОЧЛ ўтиш ўйинида “Сўғдиёна” иштирок этади. Жиззах клуби гуруҳ босқичига муваффақиятли ўта олса, чемпионатда 3-ўринни эгаллаган АГМК ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
28/11/2021 14:36
Осиё Чемпионлар Лигасига пахтакор деган жамоани умуман якинлаштириш керак эмас! Бу клуб Узбекистонда хакамлар ёрдамида чемпион булади-ю, халкаро уйинларда доимо юртимизни шарманда килади! ОЧЛ ва ОФК га Сугдиёна, Насаф, Бунёдкор катнашса етади. Пахтакор эса, ОКМК билан саралаш оркали ОФК йул олиши адолатли булади.

Минбар

Барча блоглар