"Навбаҳор" - "Андижон" ўйини "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувини ортда қолдирди. Аммо катта фарқ билан эмас

2-4 июль кунлари Суперлигада 12-тур ўйинлари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикасини таништирамиз.

Бу гал стадионларимизга жами 17844 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 2549ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Наманганда. “Навбаҳор” – “Андижон” баҳсини 4731 одам шоҳидига айланди. Водий дербисини Наманган ва Андижондан шунча ишқибоз стадиондан томоша қилди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг охиргисида меҳмонлар гол уриб, тарихий ғалабага эришди. Сабаби "бургутлар" илк бор Намангандан 3 очко билан қайтди. 

Одатда, бу жамоалар иштирокидаги беллашувларни анча кўп мухлис кузатарди. Бироқ кунларнинг исиб кетиши ёки натижаларнинг ёмонлашгани ишқибозлар ташрифига таъсир ўтказгандек.

Энг кам ишқибоз Олмалиқда. "Сурхон" стадион "прожектор"лари билан боғлиқ муаммо туфайли уй ўйинини Олмалиқда ўтказди. Аввалги турда "Пахтакор"дан 4 та гол ўтказиб юборган термизликлар бу сафар “Бунёдкор”дан 5 та тўп қабул қилиб олишди. Голларга бой учрашувни 355 ишқибоз шоҳиди бўлди.

"Пахтакор" - "Локомотив" иштирокидаги Тошкент дербисига 2300 томошабин келди. Қаршидаги яна бир марказий беллашувни 2852 ишқибоз томоша қилди. Кескин кураш, гол, тортишувлар, футболчиларнинг ўзаро келишмовчилиги, инобатга олинмаган гол ва ВАР аралашган ҳақиқий қарама-қаршилик. Мухлислар ушбу жараёнларни борича стадионда кузатишди.

Эътиборлиси, "Қизилқум"нинг натижалари билан бирга мухлислар борасидаги статистикаси ҳам кўтарилиб бормоқда. Бу гал Ҳамиджон Актамов шогирдларининг уй ўйинини 2419 томошабин томоша қилди.

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

"Навбаҳор" - "Андижон" 0:1. 4731 томошабин

"Турон" - "Металлург" 2:0. 3953 томошабин

"Насаф" - "Сўғдиёна" 1:0. 2852 томошабин

"Қизилқум" - "Машъал" 2:0. 2419 томошабин

"Пахтакор" - "Локомотив" 2:1. 2300 томошабин

АГМК - "Қўқон-1912" 2:1. 1234 томошабин

"Сурхон" - "Бунёдкор" 1:5. 355 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!