"Навбаҳор" легионери Эҳсони Паншанбе Тожикистоннинг хорижда тўп тепаётган энг яхши футболчиси, деб топилди (Фото)

Бугун Тожикистон футбол федерацияси йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Унда номинациялари бўйича ғолиблар эълон қилинди.

Эътиборлиси, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе Тожикистоннинг хорижда тўп тепаётган энг яхши футболчиси, деб топилди. Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси ва "Навбаҳор" клуби легионери ушбу номинацияда Парвизжон Умарбоев («Локомотив», Пловдив, Болгария) ва Шахром Самиев («Торпедо-БелАЗ», Беларусь) билан рақобат қилди.

photo_2021-12-25_13-29-22

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!