Асосий мазмунга ўтиш

Назорат ўйини. "Нефтчи" Грузия клубини мағлуб этди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Зорандан дубль!

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Туркиядаги йиғинлар доирасида навбатдаги назорат учрашувини Грузиянинг "Колхети" жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг 62-дақиқада грузияликлар ҳужумчиси ҳимоядаги хатодан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса, Зоран Марушич ҳисобни тенглаштирди. 74-дақиқада Зоран грузияликлар дарвозасини яна аниқ нишонга олиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. Беллашув сўнгида Жамшид Искандеров пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 

Шу тариқа, "йўлбарслар" назорат учрашувида ғалабани қўлга киритди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ