"Нефтчи" ўртоқлик баҳсида қозоқ клубини енгди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун Анталияда Қозоғистоннинг "Елимай" жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Анвар Ғофуров, Шохруҳ Гадоев ва Муҳаммадали Ғиёсов гол муаллифига айландилар.

"Нефтчи" - "Елимай" - 3:2

Анталия "Калиста" стадиони.

"Нефтчи": Элдор Суюнов, Йован Жокич, Анвар Ғофуров, Фарруҳ Сайфиев, Билолхон Тошмирзаев, Иброҳимхалил Йўлдошев, Икром Алибоев, Жамшид Искандеров, Аброр Исмоилов, Владимир Йовович, Зоран Марушич.

Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадали Ғиёсов, Шоҳруҳ Гадоев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Муҳсин Убайдуллаев.

Голлар: Анваржон Ғофуров 37, Шоҳруҳ Гадоев 84, Муҳаммадали Ғиёсов 88.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!