Неймарни ортиқча эркалаб юборишди

ПСЖнинг собиқ ярим ҳимоячиси Эдуар Сиссега парижликлар ҳужумчиси Неймар ўзини қандай тутаётгани ёқмаяпти. Унинг таъкидлашича, клуб бразилиялик футболчига ортиқча эркинлик бериб юборган.

- Неймар “Барселона”да ўйнаган пайтда унинг аниқ вазифалари белгилаб берилган эди. У рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, тўпни Лионель Мессига етказиб берарди. Тан олиш керак, у бу вазифани зўр уддалаган.

ПСЖда бразилиялик юлдузга истаганини қилиш имконини беришди ва у ўзини йўқотиб қўйди. Неймар истеъдодли футболчи, лекин уни ортиқча эркалатиб юборишган, - деди Эдуар Сиссе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!