Номдор жамоа Элдор Шомуродов бўйича музокарага киришгани бўйича факт (Фото)

Бугун сайтимиз орқали "Ювентус" Элдор Шомуродовга қизиқишда давом этаётгани, ҳатто ҳамюртимизнинг вакили билан учрашув ўтказилгани борасида хабар бергандик.

Ушбу маълумотдан сўнг баъзи одамлар бунга ишонқирамай қаради. Бироқ бу италиялик таниқли журналист Николо Ширанинг маълумоти эди. Никола твиттердаги саҳифасида кўплаб трансферлар қатори ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида ҳам ёзди.

photo_2021-06-25_17-28-49

Унинг билдиришича, бугун кечқурун, яъни пайшанба куни “Ювентус” ва “Женоа” вакиллари ҳамда агент Валеро Жуффрида ўзаро суҳбатлашишган. Учрашувда туринликлар Шомуродов бўйича батафсил маълумот сўраган.

Николо Шира кўплаб трансферларга оид аниқ маълумотга эга ҳисобланади. Демак, бу шунчаки қизиқиш эмас, балки унинг давоми ҳам бордир. Агарда томонлар келиша олса!

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатишда давом этинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Эшалиев Шавкат
26/06/2021 15:23
Худо хохласа Элдор "Ювентус"га ўтса, унда ҳам лидерлардан бири бўлади. Мен Элдорга ишонаман, худо ёр бўлсин.