«Ньюкасл» ўз таркибини кучайтириш йўлини излашда давом этмоқда

Daily Mail хабарига кўра, "Ньюкасл Юнайтед" бош мураббийи Эдди Хау «Интер»дан ҳужумчи олиб келмоқчи. Манба хабар қилишича, инглиз клуби 35 ёшли Эдин Жекони харид қилмоқчи.

«Нерадзуррилар» ўзининг этакчи футболчисини мавсум ўртасида қўйиб юборишга тайёрми ёки йўқлиги ҳозирча номаълум. Сабаби, «қора-оқлар» январь ойида трансферни амалга оширмоқчи.

Жорий мавсумда Жеко 17 та ўйинда 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!