"Уотфорд" ярим ҳимоячиси Исмоил Сарр фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли сенегаллик футболчини "Ньюкасл" ўз сафида кўрмоқчи. “Қарғалар” уни яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.

Аммо “Уотфорд” Саррни ўз сафида сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Унинг айни дамдаги трансфери 27 миллион еврога баҳоланмоқда.

Исмоил Сарр жорий мавсум “Уотфорд” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди. У жамоанинг жорий мавсумдаги тўпурари ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар