Ўзбекистон юлдузлари Германиядаги 2026 йилги шахмат Бундеслигасини бошлади
Германиянинг шахмат Бундеслигаси 2026/2027 йилги мавсуми старт олди. Мусобақада 16 та клуб иштирок этади, улар таркибида беш нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ҳам бор, деб хабар бермоқда Uzchess сайти.
Маълумотга кўра, янги мавсумда 16 клуб кураш олиб боради, дастлабки уч тур 9–11 октябрь кунлари ўтказилади.
Клубларнинг расмий рўйхатларига Ўзбекистондан беш нафар гроссмейстер киритилган: Нодирбек Абдусатторов («SC Viernheim»), Жавоҳир Синдаров, Рустам Қосимжонов ва Шамсиддин Воҳидов (учаласи ҳам — «OSG Baden-Baden»), шунингдек Нодирбек Якуббоев («FC Bayern München») жамоаси учун дона суради.
Амалдаги чемпион — Абдусатторов шарафини ҳимоя қилаётган «SC Viernheim» клуби ҳисобланади. «OSG Baden-Baden» ҳам жамоавий унвон учун асосий даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирча беш нафар ўзбекистонлик шахматчидан қайси бири биринчи ўйин кунида доска ортига ўтириши аниқ эмаслиги қайд этилган.
Абдусатторов ва Синдаров ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи шахматчилари сифатида эътироф этилган. Уларнинг иштирокидаги гроссмейстерлар таркиби 2026 йилги Жаҳон шахмат олимпиадасида миллий жамоага тарихий олтин медални тақдим этганди.
Шахмат Бундеслигаси Германиядаги энг кучли жамоавий чемпионат ҳисобланади. У дунёдаги нуфузли клуб мусобақаларидан бири бўлиб, 1980 йилдан бери узлуксиз равишда ўтказиб келинади. Чемпионатда 16 та энг кучли жамоа 8 та доскада ўзаро беллашади.
Ҳусанов принципиал рақиб “Ливерпуль”га қарши ўйнайдими?
Роналду Ўзбекистон клубига қарши ўйин олдидан баёнот берди
Ҳусанов кутилмаган хушхабар олди!

Фикрлар