ОЧЛ. Машарипов жамоаси ярим финалда тўхтади

Осиё Чемпионлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда Леонарду Жардим шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 17-дақиқасида Гомиснинг узатмасидан кейин Моррега ҳисобни очди. Бўлим сўнггида мезбонлар футболчиси Ал-Авжами қўпол ҳаракат учун ўйиндан четлатилди.

Иккинчир таймни "Ал-Насср" фаолроқ бошлади ва 50-дақиқада ҳужумлар ўз самарасини берди. Бурчак тўпидан сўнг Талиска орадаги фарқни йўққа чиқарди. 

71-дақиқада Ал-Давсаари яна "Ал-Ҳилол"ни ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади. Учрашув сўнггига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" финалга йўл олди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов баҳсни асосий таркибда бошлаб, 79-дақиқада захирага олинди.

Аль-Наср

  • Anderson Talisca 50'

Осиё чемпионлар лигаси round_Semi Finals

20/10/2021, 00:00

1
:
2
Тугади

Ал Ҳилол

  • Мусса Марега 17'
  • Salem Al-Dawsari 71'
45'
90'

  • 90+4'

    Сўнгги сонияларда Маду қулай имкониятдан фойдалан олмади

  • 90+'

    Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Абубакарнинг узатмасидан кейин Ҳамидаллаҳ чалқанча усулда анча ноаниқ зарба йўллади

  • 56'

    Ал-Амри ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 84'

    "Ал-Ҳилол" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди

  • 80'

    Носир Ал Давсаарининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди

  • 79'

    "Ал-Насср"да ўзгариш: Машарипов ва Ал Сулайхим майдонни тарк этди. Улар ўрнига Ал-Хассан ҳамда Винсент Абубакар туширилди

  • 77'

    Ҳамидаллаҳ бугун узатмаларда жуда кўп хатога йўл қўймоқда. Уни алмаштириш вақти келмадимикин?

  • 75'

    "Ал-Ҳилол"да ўзгариш: Бафитимба Гомис ўз ўрнини Ал Шаҳрига бўшатиб берди

  • 71'

    ГОООООООЛ! Ал Давсаари "Ал-Ҳилол"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Дарвозабон фақатгина томоша қилди

  • 69'

    Машарипов қоида бузди. Хавфли вазият бўлиши мумкин

  • 68'

    Шахронининг  узатмасидан сўнг Давсаари бош билан зарба йўллади, ноаниқ

  • 67'

    Наджи узоқ масофадан кучсиз зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида

  • 65'

    "Ал-Насср" сафида ўзгариш: Асири ўрнига Ал Наджи туширилди

  • 64'

    Талисканинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 62'

    Ҳамидаллаҳга нисбатан қўпол ўйнаган Ал Булайхи огоҳлантирилди

  • 61'

    Насир Ал Даавсарига майдон кичкиналик қилди. 

  • 59'

    Талиска чиройли тарзда тўпни шеригига қолдирди. "Ал-Насср" футболчиснинг зарбасини дарвозан қайтарди

  • 57'

    Ҳамидаллаҳга узатилган пас ноаниқ чиқди. "Ал-Ҳилол" тўпни аутдан ўйинга киритиб беради

  • 56'

    Шахронининг узатмасини "Ал-Насср" ҳимоячилар қайтариб юборди

  • 54'

    Муҳаммад Кано фол ишлатди

  • 50'

    ГООООООООЛ! Бурчак зарбасидан сўнг Андерсон Талиска бош билан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди

  • 49'

    СЕЙЙЙЙВ! "Ал-Насср" футболчиси битта пас билан Ҳамидаллаҳни бирга-бир вазиятга чиқарди. Дарвозабон чиройли сейв амалга ошириб, Абдулраззоқ зарбасини қайтарди

  • 48'

    "Ал-Ҳилол" футболчисининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 46'

    "Ал-Ҳилол" сафида Моррега ўрнига Шахрони туширилди. "Ал-Насср" сафида эса Ал Ҳайбари ўрнига Ал Обейд тушди

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45'

    Жамоалар майдонга қайтмоқда

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:1!

  • 45+1'

    Тайм сўнггида "Ал-Насср" футболчиси Лажамини ўйиндан четлатди

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Ҳаволатиб жарима майдони ичига узатилган пас Талискагача етиб бормади

  • 40'

    Машарипов қулай позицияда туриб, тўп сўраганди. Ҳамдалаҳ қизғонди

  • 38'

    Муса Моррега ҳужумга ўтиб кетаётган рақибини тўхтатиб қолди

  • 35'

    Талиска зарба учун ноқулай позициядан тепиб кўрди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди

  • 33'

    Салмон Ал Фараж рақибга нисбатан қўполлик ишлатди

  • 31'

    Талисканинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Кейинчалик Андерсон иккинчи марта уриниб кўрди. Бу сафар ноаниқ

  • 29'

    Ҳамдаллаҳ жарима майдони ичида дарвозабонга нисбатан қоида бузди

  • 28'

    Машариповнинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига йўл олди

  • 28'

    Моррега жароҳат олган бўлиши мумкин. Муса майдонда ўтириб олди

  • 26'

    "Ал-Ҳилол"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, рақиб посбони чаққонлик қилиб, тўпни эгаллаб олди

  • 25'

    Машариповнинг бу сафарги узатмасини ҳам Ҳамдаллаҳ йўққа чиқарди.

  • 23'

    Талисканинг жаримадан йўллаган зарбаси рикошетдан сўнг дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

  • 21'

    Талиска жарима майдони яқинида йиқитилди. Чжан огоҳлантирилди

  • 19'

    Машарипов икки рақибидан осонликчи ўтиб кетиб, тўпни Ҳамдаллаҳга узатди. Убдулраззоқ зарба беришда кеч қолди

  • 17'

    ГООООЛ! "Ал-Ҳилол" қарши ҳужумда рақбини жазолади. Гомис битта пас билан Марегани бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Муса эса зарба беришда адашмади

  • 14'

    "Ал-Ҳилол" футболчиси жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ. Дарвозабон барини назорат қилиб турганди

  • 10'

    Перейра яхши позициядан кучсиз ва ноаниқ зарба йўллади

  • 9'

    Машарипов тўп учун курашда фол ишлатди

  • 7'

    Ҳаммаси яхши Андерсон ўйинни давом эттира олади

  • 6'

    Талискага нисбатан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 6'

    Ҳужумга ўтиб кетаёган Талиска қўполлик эвазига тўхтатилди

  • 5'

    Марега қанотдан кириб келиб, тўпни марказга ҳимоячи қайтариб юборди

  • 4'

    Машарипов стандартдан тўпни жарима майдони ичига узатди, дарвозабоннинг хатосини ҳимоячи тўғрилади. Қайтган тўпга Талиска анча ноаниқ зарба йўллади

  • 2'

    Ҳамдаллаҳга нисбатан қоида бузилгандек эди, бироқ ҳака ўйинни давом эттириш кераклигни кўрсатди

  • 1'

    Дастлабки дақиқадан Марега олдинга ўтганди. Ҳимоячи қоидани бузмай тўпни ундан олиб қўйди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. Ўйинни "Ал-Ҳилол" бошлаб берди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда

  • 0'

    Бугунги ўйинни Крис Бис бошқариб боради

  • 0'

    "Ал-Насср" сафида ҳаракат қилаётган Жалолиддин Машарипов баҳсни асосий таркибда боўлайди

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. Бир неча сониялардан сўнг ОЧЛ ярим финал босқичидан ўрин олган учрашув старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар