ЎФА ва ЎзПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш мақсадида

Мамлакатимизда 2021 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Барча расмий мусобақалар якунланиб, йил сарҳисобини амалга оширадиган пайт ҳам борган сайин яқинлашмоқда. 

Ортда қолаётган йил ҳеч шубхасиз ўзбек футболи тарихида ўз изини қолдиради. 2021 йил мобайнида турли ёшдаги терма жамоаларимиз, шунингдек юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилган клубларимиз кўплаб ёдда қоларли учрашувларни ўтказишди, Coca-Cola Суперлига, мамлакат кубоги ва бошқа кўплаб ички мусобақаларимиз жуда шиддатли ва муросасиз ўйинларга бой бўлгани ҳамда кураш охирги турларга қадар давом этгани билан узоқ вақт хотирамизда қолади. 

Йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – "UZ Football Awards" тадбирини ўтказади. 

UZ Football Awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ZO’R TV нинг Renaissance Hall тантаналар залида бўлиб ўтади.

Манба: pfl.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар