ЎФАда VAR ҳакамларини тайёрлайдиган махсус семинар бўлиб ўтди

ЎФАда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг футбол ҳакамлари учун махсус икки кунлик VAR семинари ташкил этилди. Унда VAR тизимининг жорий этилиши, учрашувларда унинг қўлланилиши, вазиятларни VAR орқали таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш каби бир қатор мавзулар бўйича кўникмалар бериб ўтилди.  

Мазкур дарсларда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам қатнашди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

эрматов2_2

“Замонавий футболда VAR тизими кундан-кунга муҳим ўрин тутиб бормоқда. Авваллари бу тизимсиз ҳам ҳакамлик амалга оширилганди, лекин футбол тобора жадаллашиб, ривожланмоқда. Шу сабабли VAR каби технологиялар бугунги футболнинг бир қисмига айланди. Илгари бу тизимни мамлакатимизда жорий қилишни бошлаган пайтларимиз кўпчиликда VARга эхтиёж борми, қабилидаги саволлар пайдо бўлганди. Лекин якунда кўрдикки, мазкур тизимни жорий қилиш орқали бир нечта ўйинларда адолатнинг қарор топишига эришдик”, - деди Равшан Эрматов.

коваленко

Маълумот учун, семинарда ўзбекистонлик мутахассислар – Владислав Цейтлин ва Валентин Коваленко ёш ҳакамларга ўз тажрибаларидан келиб чиқиб бир қатор тавсиялар бериб ўтишди. Дарсларда Суперлиганинг якунланган мавсумидаги айрим вазиятлар кўриб чиқилди ҳамда VAR орқали уларни таҳлил қилиш борасида тушунтиришлар берилди.

ЎФА матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×