ЎФАга рад жавобини берган Кейруш янги жойда иш бошлади

Эрон миллий терма жамоаси бошқарувидаги натижалари билан Осиё футболига яхши таниш бўлган Карлуш Кейруш янги жойда иш бошлади.

Миср Футбол Ассоциациясининг хабар беришича, португалиялик мутахассиси энди мамлакат терма жамоасини бошқаради. Унинг сўнгги иш жойи Колумбия МТЖ бўлган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳам 68 ёшли мураббийга таклиф билан чиққани маълум қилинганди. Аммо Кейруш оилавий сабаблар туфайли терма жамоамиз бош мураббийлигига келишни истамаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар