ЎФАнинг навбатдан ташқари конгресси қачон ва қаерда ўтказилиши маълум қилинди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 июнь санасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Конгресс кун тартибида кўрсатилган ФИФA ва ОФК талаблари асосида янги таҳрирда ишлаб чиқилган ЎФA устави лойиҳаси ассоциация расмий сайтига жойлаштирилди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мажлислар залида 19 июнь куни соат 12:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!