Оксана Чусовитина Жаҳон кубогидаги иштирокини якунлади

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Озарбайжонда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичидаги иштирокини якунлади. 

Ҳамюртимиз таяниб сакраш дастурининг финалида 12.299 балл жамғаришга эришди. Афсуски, бу медаллар учун курашда етарли бўлмади ва у мусобақани еттинчи поғонада тугатди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!