Ўрунов “йўқолиб” қолди!

Трансфер ҳуқуқи “Спартак”га тегишли бўлган ҳамюртимиз Остон Ўрунов атрофида ғалати ҳолатлар юзага келмоқда.

Истеъдодли ярим ҳимоячи бугун Россия футболида ҳеч кимга керак эмас. “Спартак” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, янги бош мураббий Руй Витория ўзбек футболчисига ишонч билдиришга тайёр эмаслигини яширмаяпти.  

Аввалроқ, Остон Ўруновга харидор чиқмаса, у мавсумни Миллий футбол лигасида “Спартак-2” жамоасида ўтказиши айтилганди. Бироқ, кеча бошланган лига қайдномасида Остон Ўруновнинг номи йўқ.

Ҳозирча, легионеримизга бошқа клублардан таклиф йўқ. Бунгача бўлган таклифларнинг иккитасига клуб, биттасига футболчи вакиллари томонидан рад жавоб берилди.

193854_m

Жамоанинг португалиялик бош мураббийи Руй Витория ўзбек футболчиси келажаги ҳақидаги саволга у бошқа футболчиларни синаб кўришни маъқул топгани учун Остон Ўрунов ўқув-машғулот йиғинига жалб этмагани, балки келажакда вазият ўзгариши мумкинлигини таъкидлаш билан  жавоб қилганини хабар берган эдик.

Бундан ташқари, “Спартак”нинг ривожланиш ва коммуникациялар бўйича директори Антон Фетисов клуб сентябрь ойига қадар Миллий футбол лигаси қайдномаси футболчи қўшиш имкони борлигини таъкидлади. Демак, Остон Ўрунов ҳозирча “спартакчилар”нинг ҳеч бир таркибига керак эмас.

Шу маълумотлар фонида яна бир воқеа мухлису мутахассислар эътиборини тортди. “Спартак” клубининг расмий сайтида Остон Ўрунов профили йўқолиб қолди. Буни кўпчилик ўзбек легионерини клубни тарк этгани билан изоҳлади.

Вазиятга клуб раҳбарияти қуйидагича муносабатбилдирди.

- Бу оддий техник хато. Остон Ўруновнинг “Спартак” расмий сайтидаги профили қайта тикланди. Клубнинг 100 йиллик юбилейига янги рақамли тизим яратиляпти. Агар у ишга тушса, келажакда ҳозиргидек техник камчилик ва хатолар такрорланмайди, - деди Антон Фетисов.

Хуллас, ҳозирча иқтидорли ярим ҳимоячимиз асосий  эътиборини жароҳатларини даволатишга қаратмоқда. Жисмонан бақувват ва жароҳатларга чидамли ҳисобланган Остон Ўрунов ўтган йили ёзда “Спартак”га ўтганидан бери жуда кўп жароҳатларга йўлиқди.

frrdinu0ze78iqtkoyvo

Балки Остон Ўрунов ҳам Россия футболида ўзини кўрсатиш учун имкон берилмаган Жасур Жалолиддинов каби юртимизга қайтиб, ҳаммасини бошқатдан бошлагани маъқулдир?!

Чунки, воқеаларни кузатиб шунга ишонч ҳосил қила бошладикки, Ўрунов “Спартак” раҳбарияти ва ҳамюртимизни москваликлар сафига олиб келган Шамиль Газизов ўртасидаги зиддият қурбонига айланиб қолгандай кўриняпти.

Биз тез орада Ўруновнинг муаммолари бартараф этилиб, у яна майдонда жавлон уришидан умидвормиз.

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
11/07/2021 20:06
Нохотки биз узимиз етиштирган еш иктидорларимизни чет давлатларга сарсон саргардон килиб сотамиз, шу масала буйича хам УФА ишлаш керак, качонгача бизни иктидорлар сарсон саргардон булиб юришади, уят УФА, бу масала буйича кимдир жон куйдириш керакку, Жалолиддинов силага дарс булмадими, футболчилар хам одам савдосига ухшаяпти!
77 77
11/07/2021 12:39
Остон маошини кечиш керак ва бошка кулубга утиб бошидан бошлаш керак
Baxil Alihuja
11/07/2021 12:34
Остон кайтгани маъкул. Бизга, Узбекистонга Спартакдан хам, уни хомийси хармхур лукойлдан хам хеч кандай фойда йук. спартак куплаб узбек футболчиларини захирага михлаб, иктидорини пасайтирган. лукойл эса, уз газимизни узимиздан казиб олиб, яна бизни карздор килган. Халкаро судга ва ФИФА га шикоят килиб, бу трансферни бекор килиш керак. лукойлни эса, Узбекистондан хайдаб солиш керак. шунда хам бу хароми компания анча бойлигимизни олиб чикиб кетган булади.
&
Ашуров Бахтийор
11/07/2021 13:12
Остон борасида адашиябсиз.Яқинда венгрия жамоасига; маош кам -деб ўтмадику.Буни фақат яхши маош тўлайдиган ўртамиёна араб жамоасига бўлса ҳам сотса жон-жон деб ўтади.Бу шунинг учун хам, спартакда кетмаябди.
Baxil Alihuja
12/07/2021 11:29
Тугри, лекин маоши кам деб агентлар рад килган булса керак! Узбек Футболидаги рахбарлар хам аралашса яхши буларди! Ва улар аралашиши ШАРТ! Амалдорларни уз ходимлари ва халкини уйламай, харакат килмай олган барча даромадлари(бизнес ва маош) ХАРОМ!

Минбар

Барча блоглар