Ўруновнинг қилмиши қимматга тушди

Россия футбол иттифоқи Назорат ва тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлиси ўтказилиб, Россия премьер-лигаси ва Россия Миллий футбол лигасининг ўтган турида белгиланган қоида ва тартиб-интизом қоидаларини бузган жамоа, мураббий, футболчиларга қўлланиладиган жазолар тасдиқланди.

“Краснодар” – “Уфа” учрашувида майдонга тушган Остон Ўрунов учрашувдан сўнг, трибунага яқин келиб, мухлисларга экипировкага автограф қўйгани учун жазоланадиган бўлди. Энди легионеримиз 20 минг рубль миқдорида жарима тўлайди.

Ушбу баҳсдан сўнг "Уфа" ўйинчилари - автограф тарқатган Ҳамид Агаларов ва реклама тахтаси устидан сакраб ўтиб, болани кўтариб олган Владислав Камилов ҳам санитария қоидаларини бузгани учун 30 минг рублдан жаримага тортилди.

Қўмита қарорига кўра, турли даражадаги қоидабузарликларга йўл қўйган “Спартак”, “Динамо”, “Арсенал”, “Кубань”, ЦСКА клублари ва уларнинг вакиллари ҳам маълум миқдорда жарима тўлашига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар