Остон Ўрунов собиқ жамоасига қарши ўйинда жароҳат олди

Кеча, РПЛ доирасидан ўрин олган "Уфа" ва "Спартак" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

"Уфа" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов 25-дақиқада жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Унинг ўрнига Филип Мрзляк туширилди. Футболчи майдонда ўтириб олди ва шифокорларга мурожаат қилди. Катта эҳтимол билан унинг эски жароҳати қўзғаган бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Остоннинг трансфер ҳуқуқи "Спартак"ка тегишли. Легионеримиз бошқирдистонликлар сафида ижарада ҳаракат қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×