Отабек Шукуров гол урган ўйинда жамоаси ғалаба қозонди

Бирлашган Араб Амирликлари Про лигаси 10-туридан ўрин олган "Хаур-Факкан" - "Шаржа" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп тепаётган "Шаржа" жамоаси 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Ушбу учрашувда легионеримиз Отабек Шукуров жамаосининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Мазкур ғалабадан сўнг "Шаржа" очколари сонини 16 тага етказиб олган ҳолда, турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди.  15 очкоси бор "Хаур-Факкан" эса 7-поғонада жойлашган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар